Аёл катта миқдордаги пулни колбаса остига бекитиб чегарадан олиб ўтмоқчи бўлди – видео
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Фарход” чегара божхона пости орқали нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга бўлган уриниш фош қилинди.
Чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган йўловчилардан бирининг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилиши натижасида, озиқ-овқат маҳсулотлари орасига 1 048 500 Россия рубли ҳамда 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта хуфиёна тарзда яширилганлиги маълум бўлган.
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахсларга эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.
Шарҳлар