Ҳаж зиёратидагилар 22 июнь куни Ўзбекистонга қайтади

Foto: bukhari.uz

“Ҳаж – 2024” мавсуми ибодат ва зиёратларини  амалга ошираётган зиёратчилар 22 июнь – 12 июль кунлари Ўзбекистонга қайтиб келади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Юртдошлар Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига “Uzbekistan Airways”нинг тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб, қайтиб келади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.