Bo'limsiz

Азиз Икромов Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг янги бошлиғи этиб тайинланди

Азизбек Икрамов. Фото: МВД

Генерал-майор Азизбек Исроилович Икромов Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда президент маъмуриятига яқин “Манба” Телеграм каналига асосланиб «Газета» нашри ёзмоқда.

Бу лавозимда у вилоятда жиноятчилик кўпайгани сабабли Шавкат Мирзиёев томонидан ишдан бўшатилган Мухиддин Жўраев ўрнини эгаллади.

Азиз Икромов 1978 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996-2000 йилларда ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техника билим юртида таҳсил олган. 2000-2017 йилларда Ички ишлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасида турли лавозимларда – бош мутахассисдан бош бошқарма бошлиғи ўринбосаригача ишлаган.

2019 йил ноябрь ойидан Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Аввалроқ у бир муддат Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари (2020-2021), шунингдек, Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари (2019-2021), Мудофаа вазирининг таълим-тарбия масалалари ва мафкуравий иш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган (2017-2019).

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.