Ҳазорасп туманидаги яширин цехдан 9 тонна этил спирти топилди
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаролар Қ.Ю. ва Д.О. Тошкент шаҳрида яшовчи Т.Х. билан ўзаро тил бириктириб, қўлбола усулда алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида 1 801 дона елим идишга “Гигиенический антисептический раствор” ёзувли этикеткаларни елимлаб, умумий баҳоси 306,1 млн сўмлик жами 9 тонна этил спиртини Тошкент шаҳридан олиб келганликлари аниқланган.
Шунингдек, фуқаролар Д.О. ва Қ.Ю. ўзаро тил бириктириб, Ҳазорасп тумани, “Бешта” маҳалласи ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, ушбу этил спиртидан “Каратау” ва “Cавали Водка” номли қўлбола алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида қалбаки акциз маркаларни тайёрлаганликлари аниқланиб, 30 минг дона қалбаки акциз марка, компьютер техникаси, 3 та рангли принтер, 9 тонна этил спирти ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар