Бўстонлиқда браконер Қизил китобга киритилган тоғ эчкисини ўлдирди

Фото: Toshkent viloyati Ekologiya boshqarmasi

4 ноябрь куни Тошкент вилоятида ов қилиш учун рухсатномасиз ўз қуроли билан ноёб тоғ эчкисини отган шахс қўлга олинди.

Ҳуқуқбузар – Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро бўлиб, у табиатга 16 миллион 875 минг сўм миқдорида зарар етказган, деб хабар беради вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати.

Экология инспекторлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 3-қисми (ов ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан баённома тузилди. Иш судга юборилган, қурол туман ИИБга топширилган. Эркак катта миқдорда жаримага тортилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.