Баҳодир Жалолов WBC рейтингида кўтарилди
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рейтингдан ўзбекистонлик 8 нафар боксчиси жой олди.
Жадвалнинг биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ой каби тўртинчи, биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг) тоифасида жанг ўтказадиган Ҳасанбой Дўсматов эса 5-ўринда қолган бўлса, супер оғир вазнда Баҳодир Жалолов эса 9-поғонага кўтарилди.
Шунингдек, супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) Бектемир Мелиқўзиев 14, ярим ўрта вазнда (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 8, Жаҳонгир Расулов 27, биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) Миразизбек Мирзахалилов 28, енгил вазнда (50,82 кг) Олимжон Назаров 34-поғонадан жой олди.
Улашиш:
Шарҳлар