БААнинг “SWS” компанияси Ўзбекистон ҳудудларида сув тозалаш лойиҳаларини амалга оширади
Ўзбекистон Республикаси Президенти БААнинг “SWS” компанияси бош ижрочи директори Аҳмад Ал-Шамсий билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда томонлар, компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларида сув таъминоти ва сувни тозалаш соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш, бунда халқаро шерикларни, шу жумладан Франциянинг “SUEZ” ва Япониянинг “Marubeni” компанияларини жалб қилиш борасидаги режалари кўриб чиқдилар.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида “Tadweer” компанияси бош ижрочи ва бошқарувчи директори Али ал-Даҳерий билан ҳам учрашганди.
Учрашувда томонлар, Амирликлар компаниясининг Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, бунда илғор технологик ечимларни жорий қилиш режаларини муҳокама қилгандилар.
Шарҳлар