Айни дамда Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Ўзбекистонда бўлиб турибди
15 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Баҳрайн ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган ҳамда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ҳамда сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги қайд этилган.
«Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, банк-молия, автомобиль ва темир йўллари қурилиши, энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишлардаги дастур ва лойиҳаларни илгари суриш учун катта салоҳият ва кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди», – дейилади хабарда.
Шу мақсадда жорий йилда қўшма Ҳукуматлараро қўмитанинг илк йиғилишини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон ва Баҳрайн етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш режалаштирилган.
Халқаро кун тартиби, шу жумладан хавфсизликка замонавий таҳдидларга қарши курашиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Ўзбекистон етакчиси Баҳрайн ташқи ишлар вазирини қутлуғ ёши билан муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар тилаган.
Шарҳлар