Бахтиёр Саидов Ўмон Бош вазири ўринбосари билан учрашсди

Foto: TIV

26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон Бош вазири ўринбосари, Султон Ҳайсам ибн Тариқ Ол Саиднинг махсус вакили Асад бин Ториқ Ол Саид билан учрашув ўтказди.

«Ўмон Бош вазири ўринбосари, Султон Ҳайсам ибн Тариқ Ол Саид Ҳазрати Олийларининг махсус вакили Асад бин Ториқ Ол Саид Жаноби Олийлари билан учрашишдан мамнунмиз. Ўзбекистон-Ўмон муносабатларини барча жабҳаларда янги босқичга кўтариш йўлидаги самимий қўллаб-қувватлаш учун Ҳазрати Олийларидан миннатдормиз. Мулоқотимиз давомида кенг қамровли кун тартибимиз динамикасини янада ошириш, ишбилармон доиралар ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, мунтазам алмашинувларни қўллаб-қувватлаш, шерикликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ўзаро туризмни ривожлантириш ва бошқа кўплаб масалаларга эътибор қаратдик» – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.