Бахтиёр Саидов Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий билан учрашди

Фото: ТИВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кўрфаз араб давлатлари хамкорлик кенгаши Бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий билан учрашди.

“Бугун Вазирликда Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий жаноблари билан учрашдик. “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви кун тартиби кенг қамровли бўлиб, мавжуд алоқаларимизнинг янги йўналишларини очишга қаратилган энг долзарб мавзулар, жумладан, 2025-йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган Стратегик мулоқот саммитига тайёргарлик масалаларини ўз ичига олади. Минтақаларимизни азалдан яқин савдо алоқалари, муштарак қадрият ва урф-одатлар, энг муҳими, муқаддас ислом динимиз чамбарчас боғлаб туради”, – дейди вазир Бахтиёр Саидов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.