Бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик ўсмирнинг аҳволи оғир
Уральск-Атырау трассасида содир бўлган ҳалокатли ЙТҲда жабрланган 15 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи барқарор, оғир қолмоқда.
Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги трассада содир бўлган ҳалокатли ҳодисадан сўнг Акжайык туман касалхонасига етказилган ўзбекистонлик ўсмир жарроҳлик амалиётини ўтказди. Шифокорлар айтганидек, Ураллик шифокорлар йигитни даволаш учун ҳудудга келишди, дея хабар бермоқда “Мой город”.
Операциядан сўнг шифокорлар беморнинг аҳволини барқарор оғир аҳволда деб баҳолашмоқда. Ўсмирга зарурий муолажалар олиб борилмоқда, дея таъкидлаган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.
20 январь куни Уральск-Атырау трассасида Mazda CX-7 ва юк машинаси тўқнашиб кетган ЙТҲда 15 ёшли ўсмир жабрланди. Уч нафар йўловчи зарбадан олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Нашрнинг ёзишича, марҳумлар касалхонага ётқизилган боланинг ота-онаси бўлган.
Шарҳлар