Байден Исроилга кўрсатилувчи ёрдамга вето қўяди, сабаб Украина
АҚШ президенти Жо Байден Исроилга ёрдам кўрсатиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига вето қўяди, агар у Украинани молиялаштиришни ўз ичига олмаса ва Конгресс томонидан маъқулланса. Бу ҳақда Оқ уй бошқарув ва бюджет бошқармасининг Америка маъмурияти сайтида эълон қилинган баёнотида қайд этилган.
Ҳужжатда айтилишича, АҚШ маъмурияти Вакиллар палатаси томонидан 30 сентябргача молиявий йил давомида фақат Исроилга ёрдам кўрсатадиган HR 7217-сонли ҳужжат қабул қилинишига “қатъий қарши”.
Оқ уй қонун лойиҳасини миллий хавфсизликнинг энг долзарб муаммоларини ҳал қилмайдиган «бемаъни сиёсий маневр» деб атаган. Баёнотда айтилишича, маъмурият сенаторлар билан бир вақтда Исроил ва Украинага маблағ ажратиш, чегараларни ҳимоя қилиш ва дунё бўйлаб можаролардан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришиш учун “ойлар” ишланиши ҳақида сўз юритилган.
Шарҳлар