Байрам кунлари пойтахтдаги автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ яқинлашиб келаётган байрам кунлари учун жамоат транспорти ҳаракати жадвалини эълон қилди. Бу ҳақдаги маълумот унинг матбуот хизмати томонидан тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштирилди.
«Тошкентда автобуслар 30 декабрдан 2 январга қадар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида, 6 январь — шанба куни эса иш кунлари учун тасдиқланган қуйидаги жадваллар асосида ҳаракатланади», – дейилади хабарда.
🔸 2023 йил 30 декабрь, шанба–дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
🔸 2023 йил 31 декабрь, якшанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
🔸 2024 йил 1 январ, душанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
🔸 2024 йил 2 январ, сешанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
🔸 2024 йил 6 январ, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Шарҳлар