Бакуда ёмғир, тирбандликлар ва сув ичида қолган автомобиллар
«Баку ва Абшаронга ёғадиган ёмғирлар натижасида баъзи уйларни сув босди, тунелларда эса автомобиллар сув ичида қолиб кетди», -кетди деб хабар бермоқда BBC хизмати.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги хабар беришича, сув остида қолган жойларда ёрдамга муҳтож бўлганлар эвакуация қилинган.
Вазирлик сув босган жойлар ва йўлларни тозалаш ишлари олиб борилаётганини таъкидлаган.
Саҳарда пойтахт йўлларида жиддий автомобил тирбандлиги кузатилган, полиция буни об-ҳаво шароитлари билан боғлаган.
Ижтимоий тармоқларда тирбандликда ва сувда қолган одамлар, CОП29 тадбири давомида вазият янада оғирлашиши мумкинлиги ҳақида норозилик билдирган.
Улар бу муаммоларни пойтахт йўлларида нормал канализация тизимининг йўқлиги билан изоҳлаган.
Шарҳлар