Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳокимлиги заҳирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини “E-auksion” орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида туман Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими далиллар билан ушланди.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 30 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, туман ҳокими ўринбосари ва Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шарҳлар