Балиқчилик учун ажратиладиган гаровсиз кредит миқдори оширилади
Президент душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда балиқ етиштириш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш ва балиқчилик соҳаси раҳбарларига 50 минг кишини ишга олиш вазифасини қўйди.
Дарёлар қирғоқларида камида 500 та сув ҳавзаларини ташкил этиш, кооператив балиқчиликни йўлга қўйиш топширилди.
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида балиқ етиштириш учун гаровсиз кредит миқдорини 100 миллион сўмга етказиш кўзда тутилган.
Улашиш:
Шарҳлар