Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда
10-мартдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 8-июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги 627-сонли Қонунига асосан жорий қилинмоқда.
Балиқларнинг уруғ қўйиш мавсуми давомида Амударё ва Сирдарё сув ҳавзаларида 10-мартдан 31-майга қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзаларида 25-апрелдан 10-июнга қадар ва бошқа барча сув ҳавзаларида 16-апрелдан 31-майга қадар балиқ овлаш мумкин эмас.
Шунингдек, тақиқ даврида браконерларга қарши кураш кучайтирилади. Ноқонуний балиқ овлаганларга эса кескин чора кўрилади.
Улашиш:
Шарҳлар