Ўзбекистонда электр билан балиқ овлаш устидан назорат ўрнатилади

Фото: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда сўнгги вақтларда дарёлар, табиий сув ҳавзаларида электр билан балиқ овлаш кўпайиб кетаётганига эътибор қаратилди. Бу йилнинг ўзида 39 та ҳолатда электр билан, 436 та тўр билан ноқонуний балиқ овлаш аниқланган.

Мутасаддиларга бу борада таъсирчан назорат ўрнатиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди. Браконьерлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди.

Аввалроқ 10 мартдан бошлаб балиқларнинг уруғ қўйиш мавсуми давомида республиканинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқлангани хабар берилган эди. Шунингдек, тақиқ даврида браконьерларга қарши кураш кучайтирилади. Ноқонуний балиқ овлаганларга эса кескин чора кўрилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.