Бандлик соҳасида ўзгариш: Яна таҳлиллаш, рўяхт қилиш ва самарасиз ҳаракатми

“Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида қуйидагилар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

  • меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш, ишсизларни ишга:
  • камбағалликни қисқартириш;
  • ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Шунингдек, яна бир ўзгариш маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилди.

2025-йил 1-декабргача:

  • 50 та туманда, 2026-йилда қолган туманларда 50–100 гектардан ижара асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида саноатлашган плантация, боғ ва узумзорлар ташкил этилади;
  • ижара асосида ер майдонлари ажратилган туманларда камида 40 гектар майдонда “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.