Кредит маблағларини ўзлаштирган собиқ банк бошқарувчиси ўринбосари ушланди
Китоб туманида фуқаро О.Х. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган даврида отаси С.Х. раҳбарлигидаги “С.Т.” деҳқон хўжалигига ушбу банк филиалидан ажратилган 300 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
«О.Х. фуқаро З.Х.га имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 30 млн сўмини ҳамда фуқаро Ч.М.нинг кредит қарздорлигини сўндириб қўйиш учун 15 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар