Ўзганинг банк мобил иловасига уланиб олган фирибгарлар қўлга олинди

Фото: xabar.uz

Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида яшовчи 20 ёшли Ю.О. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 2.525.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштрилигналигини маълум қилган

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида яшовчилар 18 ёшли М.Б. ҳамда 24 ёшли Э.М.лар содир этганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, “М.Б. ва Э.М.лар жабрланувчи Ю.Ога сохта ҳаволани «СМС» хабарнома орқали юбориб, шахсий маълумотларини қўлга киритган ҳамда унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган. Фирибгарлар 2.525.000 сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган”.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Б. ва Э.М.ларнинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.