Банкларнинг кредит портфели 500,6 триллион сўмни ташкил қилди

Foto: kun.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 август ҳолатига банкларнинг кредит портфели 500,6 триллион сўмни ташкил қилган.

Июл ойида умумий кредит портфели 6,7 триллион сўмга, йил бошидан бери эса 29,2 триллион сўмга кўпайди (йиллик ўсиш даражаси 6,2 фоизни ташкил қилмоқда).

Кредит портфелининг ошиши давлат банкларида 2,8 триллион сўмни, бошқа банкларда 3,9 триллион сўмни ташкил қилган.

Портфельда муаммоли кредитлар қолдиғи улуши 20,8 триллион сўмни ёки 4,2 фоизни ташкил қилмоқда. Июн ойидаги камайишдан сўнг, июл ойида муаммоли кредитлар қолдиғи 820 миллиард сўмга кўпайган.

Муаммоли кредитларнинг ортиши асосан Ипотекабанк (652 млрд сўм) ва Ўзмиллийбанк (545 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.