Банкоматлардан пул ечиб олиш комиссияси 1,5% гача оширилдими
Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда банкоматлардан пул ечиб олиш комиссияси 1,5% гача ошди” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарлар ёлғон ҳамда фуқаролардан бу ва бунга ўхшаш сохта маълумотларга ишонмасликлари сўралади.
Хабарга кўра, “тижорат банкларининг банкоматларида Uzcard ва Humo карталаридан нақд пул ечилганда комиссия 1 фоиз ушланади. Фақат, айрим яъни Давр банк, Азия Альянс Банк, Гарант банклари ўз мижозларига қулайлик яратиш мақсадида 0.5%-0.7% оралиғида комиссия жорий этган”.
Шунингдек, тижорат банкларида халқаро Mastercard, Visa ва бошқа карталардан нақд пул ечилганда комиссия 1,5% ёки бундан юқори фоизни ташкил қилади.
Фуқаролардан ёлғон ҳамда текширилмаган маълумотларга ишонмасликлари сўралади.
Шарҳлар