Ижтимоий муҳит ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш: давлат раҳбарига ахборот берилди

Foto: Shavkat Mirziyoyev_press-service

Президентга ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ва диний-маърифий соҳадаги ишлар юзасидан маълумот берилди. Унда сўнгги йилларда 100 дан ортиқ масжид барпо этилди, 555 таси таъмирланди. Ҳаж квотаси икки баробар оширилиб, 60 мингдан зиёд юртдошимиз ибодат амалларини бажарилганлиги ҳақида батафсил фикр юритилди.

Шунингдек соҳада Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа халқаро марказлар илмий тадқиқотлар учун янги имконият яратмоқда. Шунингдек, юртимизда 30 мингдан ортиқ киши “Қуръони карим ва тажвид” курсларини тамомлади.

Интернет орқали кириб келаётган радикал ғояларга қарши курашиш муҳимлиги таъкидланди. Маҳаллаларда «Оқсоқоллар ва ота-оналар кенгашлари» ташкил этилиб, ёшларни тарбиялашга эътибор қаратилмоқда.

Мутасаддиларга ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлаш асосий вазифа сифатида белгилаб олинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.