“Барселона”нинг собиқ футболчиси зўрлаш иши бўйича 4,5 йилга қамалди

Фото: Vesti.az

«Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвес зўрлаш иши бўйича 4,5 йилга қамалди.

Алвес 2022 йил 31 декабрда Барселона тунги клубида қизни зўрлаганликда айбланиб, 2023 йил 20 январдан бери ҳибсда сақланаётганди.

Прокурор 40 ёшли футболчига 9 йил қамоқ жазоси сўраган, ушбу модда бўйича максимал жазо – 12 йил. Футболчининг ҳимояси Каталония Олий судига мурожаат қилмоқчи, агар шикоят натижа бермаса, Испания Олий судига мурожаат қилиши мумкин.

Ўз фаолияти давомида Алвес «Севилья», «Барселона», «Ювентус» ва “Пари Сен-Жермен” клубларида ўйнаган. Футболчи Бразилия терма жамоаси сафида 126 та ўйинни ўтказган, жамоа таркибида у икки карра Америка кубоги ва Конфедерациялар кубоги ғолибига айланган ва 2020 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.