«Бахти Ташкентский» номи билан танилган Б. Қудратуллаев иши бўйича очиқ суд жараёни бошланди

Фото: Азиз Обидов телеграм канали

Бахтиёр Қудратуллаев (Бахти Ташкентский) ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Обидов расмий муносабат билдирди.

Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида Б.Қудратуллаев ва бошқаларга (жами 37 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т.Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

36 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “гаров“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган ҳамда улар Жиноят кодексининг 104, 109, 138, 165, 168, 228, 242, 243, 273, 276 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши доирасида 46 нафар жабрланувчи ва 70 нафар гувоҳ аниқланган.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.