Ироқ ва Суриядаги баъзи АҚШ ҳарбий базалари ҳужумга учради
Сурияда фаолият юритаётган “Ироқ исломий қаршилик” шиа ҳаракатининг қуролли бўлинмалари Америка ҳарбий базаларини ракета билан ўққа тутди. Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Сурия шимоли-шарқидаги Хасака вилоятининг Ал-Шаддоди шаҳридаги Америка базаси бир нечта ракета тизимларидан ўққа тутилган.
“Аш-Шаддодидаги базага тўртта ракета отилганидан сўнг портлаш овозлари эшитилди”, — дея хабар бермоқда “РИА Новости” ўз манбасига таяниб.
Бундан ташқари, Al Mayadeen хабарига кўра, Ал-Қамишли шаҳри яқинидаги Хемо ва Ал-Маликиядаги АҚШ ҳарбий базалари ракеталар билан ҳужумга учраганҳужми остида қолган.
Қурбонлар ва моддий зарар ҳақида ҳозирча маълумот тақдим қилинмаган.
Пентагон маълумотларига кўра, октябрь ойи бошидан буён АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий базаларига тахминан 130 марта ҳужум қилинган. Улардан 53 таси Ироқдаги Америка базаларига, 77 таси Суриядаги базаларга берилган.
Шиа жангарилари аввалроқ АҚШ Исроилга Ғазо секторига ҳужум қилишда ёрдам бераётган бир пайтда Ироқ ва Суриядаги америкалик аскарларга ҳужум қилишдан тўхтамаслигини айтган эди.
Шарҳлар