,

BBC ва “Медиазона” 40 мингдан ортиқ ҳалок бўлган Россия ҳарбийларининг исмларини аниқлади

Фото: DW.com

2023 йилда Россия ҳарбий йўқотишлари Украинадаги урушнинг биринчи йилидагига қараганда бир ярим баравар кўп бўлди, деб ёзади BBC рус хизмати. Агар 2022 йилда 15 520 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 24 100 нафарга етган.

Ҳалок бўлганларнинг учдан икки қисми урушдан олдин Россия армияси билан алоқаси бўлмаган одамлар, яъни кўнгиллилар, сафарбар қилинганлар, маҳбуслар ва хусусий ҳарбий компанияларнинг янги ёлланган аскарлари бўлган.

Ўтган йили журналистлар ва кўнгиллилар томонидан ўлими тасдиқлаган рус аскари тахминан 21 ёшда бўлиб, у шартнома асосида хизмат қилган. Бу йил Украинада ҳалок бўлган рус аскари, ҳисоб-китобларга кўра, колониядан бевосита фронтга кетган 34 ёшли маҳкумдир.

Украинага қарши уруш Россия ҳудудларининг ҳаётига ҳам таъсир қилмоқда. Тува ва Бурятия аҳолиси учун бу йил Украинадаги урушда ҳалок бўлиш эҳтимоли москваликларга қараганда 30-40 баравар юқори. Россия ҳарбийлаштирилган бўлинмаларига нафақат руслар таклиф қилинмоқда. Бу йил Куба, Ироқ, Сомали ва Замбия фуқаролари ҳам урушга муваффақиятли жалб қилингани маълум бўлди.

Аммо кўпинча Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон (47 киши), Тожикистон (50) ва Қирғизистон (26) вакиллари Россия кучлари таркибида ҳалок бўлишмоқда. Умуман олганда, BBCда Украинада Россия кучлари таркибида ҳалок бўлган 254 нафар хорижлик фуқаролар ҳақида маълумот бор. Россия тузилмалари таркибида жанг қилаётган чет элликларнинг ҳеч бўлмаганда тахминий сонини аниқлашнинг ҳозирча имкони йўқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.