Ўзбекистонлик йигит Туркияга кетиб бедарак йўқолди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияга кетиб бедарак йўқолган фуқаро қидирилаётганини маълум қилди.
Яқин қариндошларининг мурожаатига кўра, 1999 йил Қашқадарё вилоятида туғилган Норсоидов Достон Уктам ўғли 2022 йил октябрь ойида Туркияга кетган.
Ушбу фуқаро тўғрисида маълумотга эга бўлганлардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (0212) 323-20-37 телефон рақами ёки [email protected] орқали хабар беришлари сўралди.
Улашиш:
Шарҳлар