“Бекобод-авто” чегара божхона постида 2 миллиард сўмлик «тилла»лар қўлга олинди
Вилоят божхоначилари томонидан Тошкент вилояти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қимматбаҳо металллардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар қиляпти.
“Бекобод-авто” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган икки нафар фуқаро божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганида фуқароларнинг бел қисмига матога ўраб яширилган умумий қиймати салкам 2 млрд сўмлик 1 696 гр. заргарлик буюмлари борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар