Бекобод ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шахс ўз жонига қасд қилишга уринди
17 июнга ўтар кечаси Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шахс ўз жонига қасд қилишга уринган. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга таянган ҳолда ёзади.
23 ёшли С.А. чойшаб билан камера панжарасига ўзини осмоқчи бўлган. Уни камерадошлари қутқариб қолган.
Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бекобод шаҳри прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар