Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
Бекобод тумани ҳокими лавозимига Шуҳрат Дўсбеков тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беряпти.
«Ш.Дўсбеков 1980-йили Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2008-йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. У Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори биланушбу лавозимга тайинланди», – дейилади хабарда.
Шуҳрат Дўсбеков фаолияти давомида Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Бекобод тумани ҳокмининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Улашиш:
Шарҳлар