Тошкентда иккита машина чорраҳада тўқнашиб кетди, ҳайдовчи ва йўловчи жароҳатланди
Жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 17:50 ларда Бектемир тумани Ҳусайн Бойқаро ва Бектемир шоҳ кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
Ҳайдовчи 1979 йилда туғилган У.К. бошқарувида бўлган Spark русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи 2000 йилда туғилган М.С. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситалари тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида Damas русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар