Бектемир Мелиқўзиев америкалик рақиби устидан ғалаба қозонди
Тунда Лас Вегас профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилди. Оқшомнинг «co main-event» жангида ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев америкалик Девид Стивенсга қарши жанг ўтказди.
12 роундли оғир тўқнашувда ҳакамларнинг айро қарорига кўра Бектемир Мелиқўзиев ғалаба қозонди. Икки ҳакам Мелиқўзиев фойдасига, бир ҳакам Стивенс фойдасига қарор чиқарди.
Бу ғалаба орқали Мелиқўзиев супер ўрта вазн тоифасида WBA камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланиб олди. Жангдан олдин ҳар икки боксчи ҳам бир хил статистикага эга эди. Иккисида ҳам 14 ғалаба бир мағлубият бор эди. Бектемир проф боксдаги 15-ғалабасига эришди. Стивенс 2-мағлубиятини қабул қилиб олди.
Улашиш:
Шарҳлар