98 715 нафар имтиёзга эга шахслар бепул даволанган
2023 йилда 98 715 нафар имтиёзли тоифага кирувчи шахс йўлланма асосида даволаниб, кўрсатилган тиббий хизматлар учун сарфланган 699,7 млрд сўмлик харажатлар Тиббий суғирта жамғарма томонидан тўлиқ қопланган. Бу ҳақда АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.
Хабарга кўра, “2023 йилда Жамғарма томонидан 30 та нодавлат тиббиёт ташкилоти билан шартномалар тузилган ҳамда уларда даволанган 3 217 нафар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатилган 57,6 млрд.сўм қийматидаги тиббий ёрдам харажатлари қоплаб берилган. Бу кўрсатгич 2022 йилга нисбатан 6,6 баробар ёки 2 733 нафарга кўп”.
Шунингдек, 41 та ҳудудий тиббиёт муассасасида жами 9 661 нафар имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ўз яшаш ҳудудида даволаниб, беморларнинг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши билан боғлиқ ортиқча сарф-харажат ва сарсон бўлишининг олди олинган.
Ҳудудий тиббиёт муассасаларида юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида мазкур муассасаларга 2023 йилдаги кўрсатган тиббий хизматлари учун жами 83,0 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилган ҳамда имтиёзга эга шахсларга кўрсатилган тиббий хизматлар харажатлари Жамғарма томонида рақамлаштирилган ва инсон омили камайтирилган.
Шарҳлар