Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Туркманистон миллий етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Яқинда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг самарали якунлари мамнуният билан қайд этилди.
Товар айирбошлашни янада кўпайтириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий алмашинувни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Шарҳлар