Беркитилган тамаки маҳсулотлари фош этилди

Фото: Сурхондарё ББ

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона пости орқали сўнги 10 кун мобайнида қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўтиш учун кириб келган 5 та автотранспорт воситаларининг кўзга кўринмас жойларида яширилган турли номдаги тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган ДАФ русумли автотранспорт воситасининг захира шиналари ичига беркитилган 1000 қути қиймати 42 млн сўмлик «Esse change» номли сигарет маҳсулотини олиб ўтаётганда тўхтатиб қолинган.

Шунингдек, яна 4 та ҳолатда 4 та юкавтотранспорт воситасиларининг турли қисмларига яширилган ҳамда акциз маркаси билан маркаланмаган қиймати 69 миллион 400 минг сўмлик жами 1700 қути турли номдаги тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.