Bo'limsiz

Бешариқ туманида аёлни зўрлаганликда гумон қилинган эркаклар айбдор деб топилди

Тюрьма
Источник: freepik.com

Жорий йилнинг март ойида интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу бўйича жиноят иши қўзғатилган деб хабар беряпти Фарғона вилояти суди матбуот хизмати.

2023 йил 17 август куни жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судида судланувчилар М. Й. (1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган)Д. Й. (1999 йилда Фарғона вилоятида туғилган)А. С. (1984 йилда Фарғона вилоятида туғилган) ва С. С.га (1989 йилда Фарғона вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра М. Й. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми “в” банди119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 1-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, унга 9 йил,

Д. Й. ва А. С. Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми “в” банди ва 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 8 йил,

С. С. Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.