Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Foto: Shutterstock

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

7 октябрь куни соат 22:10 ларда Учтепа тумани Лутфий кўчасида 24 ёшли И.И. бошқарувидаги Nexia-3, 34 ёшли А.Х. (аёл) бошқарувидаги Lacetti, 40 ёшли Ж.Б. бошқарувидаги Lacetti, 30 ёшли А.А. бошқарувидаги Spark ҳамда 48 ёшли Х.Ҳ. бошқарувидаги YUTONG русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.