,

Жо Байден Жанубий Каролинада ўтган праймеризда ғалаба қозонди

Фото: Vanity Fair

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Жанубий Каролинада Демократик партиянинг праймеризларида етакчилик қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, унга 96 фоиздан ортиқ овоз берилган.

“2020 йилда Жанубий Каролина сайловчилари экспертларнинг нотўғри эканлигини исботладилар, бизнинг кампаниямизга янги ҳаёт киритдилар ва бизни президентлик учун ғалаба қозониш йўлига киритдилар. Жанубий Каролиналиклар яна ўзини кўрсатишди, Сизлар бизни яна президентлик сайловларида ғалаба қозонишимиз ва Доналд Трампни яна мағлубиятга учратиш йўлида қўяётган қадамингизга шубҳам йўқ”, — деган Байден ўз баёнотида.

Амалдаги президентнинг ғалабасидан дарак берувчи дастлабки натижалар Reuters, Associated Press ва бошқа Америка ОАВлари томонидан тақдим этилган. Ёзувчи Марианне Уилямсон ва конгрессмен Дин Филлипс мос равишда 2 % ва 1,6 % овоз тўплаган. Жо Байден штатдаги барча 55 демократ делегатнинг овозини ҳам олади.

АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Республикачилар партиясидан энг кўп ишонч 45-президент Дональд Трампга берилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.