МЧЖ раҳбари ижарага берилган бинони бузиб, қурилиш материалларини сотиб юборган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.G.” МЧЖ раҳбари Д.Б. тумандаги “Қўралос” қишлоғида жойлашган Самарқанд вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” балансида бўлган бино-иншоотни ижарага олиб, ўзига ишониб топширилган умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик мулкни бузиб, қурилиш материалларини сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар