Бир йил ичида Россияни 2 миллиондан ортиқ муҳожир тарк этган

Айни пайтда мамлакатда 6,17 миллион чет эл фуқароси рўйхатга олинган, деб хабар қилди Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бош бошқармаси .

Шу билан бирга, 2023 йил давомида Россияда 8,5 миллиондан ортиқ хорижлик миграция учун рўйхатдан ўтган.

Июл ойида Росстат Россия Федерациясига мигрантлар оқими сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушгани ҳақида хабар берган эди. Март ойида Москва яқинидаги Cроcус City Ҳалл концерт залида Тожикистон фуқаролари айбланган терактдан кейин Россия ҳукумати миграция сиёсатини кучайтира бошлади. Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумати ўз фуқароларига Россия Федерациясига “саёҳат қилишдан тийилиш”ни тавсия қилди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.