Бир йил ичида Тошкентда ЙТҲ сони ошди
2022 йил давомида Тошкент шаҳрида 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган, бу ўтган йилга нисбатан (1073 та) кўпдир. Ўтган йили бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни, жароҳатланганлар сони эса 1463 нафарни ташкил қилган, дея хабар беради «Газета.уз» пойтахт ИИБга таяниб.
ЙТҲларнинг учдан бир қисми – 32,5 фоизи пиёдалар иштирокида содир бўлган. Вояга етмаганлар иштирокида 169 та бахтсиз ҳодиса рўй берган, натижада 17 нафар бола ҳалок бўлган, 56 нафари жароҳатланган.
Бахтсиз ҳодисаларнинг энг кенг тарқалган сабаби тезликни ошириш бўлган – 370 та ҳолат. Ҳайдовчилар томонидан 143 та ҳолатда тақиқловчи светофор чироғига эътибор бермаслик, 8 та автоҳалокат ҳайдовчилар маст ҳолатда содир этилган. 73 та бахтсиз ҳодиса жиддий оқибатларга олиб келган.
2021 йилда Ўзбекистонда 10 001 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган, бу 2020 йилги пандемия (6982) йилга нисбатан 43,24 фоизга кўпдир. Ўша йил давомида 2426 киши (263 нафар бола) бахтсиз ҳодисалар қурбони бўлган, бу ўтган йилга нисбатан 23,65 фоизга кўп. 9230 киши тан жароҳати олди, бу ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўп. 2022 йил учун статистика ҳали эълон қилинмаган.
Шарҳлар