Бир йилдан ортиқ муддат олдин Бўстонлиқ туманида 31 та дарахт кесилган, бироқ айбдор ҳалигача топилгани йўқ

Фото: Расул Кушербаев

2022 йил апрель ойида Бўстонлиқ туманидаги Искандар маҳалласи ҳудудидаги «Энергоқурилишиндустрия» УК масъул ходимлари томонидан ўзбошимчалик билан 61 туп дарахт кесиб ташланган. Натижада ўсимлик дунёсига 1 млрд 19 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган. Бу ҳақда экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев маълум қилади.

“Қизиғи прокуратуранинг айтишича, тергов ҳаракатлари натижасида айбдор шахс аниқланмаганлиги сабабли иш 26.10.2022 йилда ЖПКнинг 364-моддаси, 1-қисми 1-бандига асосан ҳаракатдан тўхтатилибди”, – деб ёзади у.

«Катта корхона ҳудудида ҳамманинг кўз олдида шовқин-сурон билан дарахтлар кесиб ташланади-ю, лекин буни ким қилгани аниқланмаса? Кечирасиз бу эртакка ким ишонади? Кимни аҳмоқ қилмоқчисиз ўртоқ терговчи, ўртоқ прокурор? Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу ишда коррупцион ҳолатлар бор йўқлигига қизиқиб кўришса бўларди. Ҳолат бўйича изоҳ ва натижа кутамиз!», – дея таъкидлайди у.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.