Бир кишига 4 тадан ортиқ сайлов бюллетенларини берган ўқитувчи жаримага тортилди

Фото: Anhor.uz

29 октабрь куни Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судида 38 ёшли аёл ўқитувчи сайлов қонунчилигини бузгани сабаб жазога тортилди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.

Аниқланишига кўра, аёл 2024 йил 26 августдаги қарорга мувофиқ, 541-сайлов участкасида сайлов комиссияси аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган. 2024 йил 27 октабрда ўтказилаётган сайловда, М. А. бошқа шахслар номидан фуқаро М. Муродовга 4 тадан ортиқ сайлов бюллетенларини бериб, сайлов қонунчилигини бузган.

М.А. судда ўз ҳаракатларини тан олиб, пушаймон бўлгани ҳақида кўрсатма берди. Суд, М.А. томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни МЖтКнинг 51-10-моддаси билан малакалаш тўғрисида хулоса қилган ва уни маъмурий жазога тортиш зарурлигини белгилаган.

Суд қарори билан М А. БҲМнинг бир баравари 375 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.