Bo'limsiz

Бир нечта туман ва шаҳарларда ҳокимлар алмашди

Источник: unsplash.com

Шуҳрат Шаҳобуддинович Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманининг янги ҳокими этиб тасдиқланди.

Шуҳрат Мирзаев. Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Шуҳрат Мирзаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтини (2004), Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалини (2007), Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини (2009) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Қишлоқ қурилиш банк” департаменти бошлиғининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Бунгача кенгаш туманнинг аввалги ҳокими, 2020 йил февралидан буён туманни бошқариб келган Фурқат Худойбердиевни лавозимидан озод этишни маъқуллаган эди.

Дилшод Шуҳратович Султонов, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрининг ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, у феврал ойидан бошлаб Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, 2018 йил сентябридан эса собиқ Молия вазирининг ўринбосари ва Ғазначилик бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Дилшод Султонов. Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Дилшод Султонов (1980 й. т., Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг битирувчиси — 2002, мутахассислиги — иқтисодчи) 2003 йилдан Молия вазирлиги тизимида ишлаб келган. 2017 йил сентябрь ойидан буён Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Бунгача 2013 йилдан Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи, Пенсия жамғармасининг ижрочи директори лавозимларида ишлаб келган.

Халилов Алишер Алимжонович Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Алишер Халилов. Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Бунгача Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.

Ёлдошев Улуғбек Хасанович Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Улуғбек Ёлдошев. Фото: ЎзА

Бу лавозимга тайинлангунга қадар Сардоба вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Рустамов Эркин Эркамович Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Эркин Рустамов. Фото: ЎзА

Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.