Биринчи марта Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти лавозимини аёл киши эгаллади
Биология фанлари доктори, таниқли олим ва давлат арбоби, профессор Шаҳло Турдикулова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланди.
У Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллик тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.
Ш.Турдиқулова айни дамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ҳам фаолият олиб бормоқда.
Улашиш:
Шарҳлар