Тошкент шаҳар ҳокимининг молия масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди
Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бахтиёр Хайдаров 1989 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтини бакалавриат, 2012 йилда магистратура йўналишларида тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2009 йилда бошлаб, қатор масъулиятли вазифаларни бажариб келган. Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Улашиш:
Шарҳлар