Валюта биржаси 2024 йилдаги режаларини маълум қилди
Валюта биржасида тўртта биржа бозори фаолият юритади: валюта, пул, давлат қимматли қоғозлари ва деривативлар бозорлари.
ЎзРВБ аъзолари 35 та тижорат банки ва 6 та брокерлик компаниясидан иборат ва унинг инфраструктураси савдо платформалари, ҳисоб-китоб клиринг ва депозитар тизимларини қамраб олган.
«Биржа депозитар тизимида чет эл номинал сақловчиларнинг ҳисобварақлари, шахсий ҳисобварақлар ва омнибус-ҳисобварақларини очиш учун шароитлар яратилган. Бу билан давлат қимматли қоғозлари савдоларида, шу жумладан РЕПО операцияларида чет эл номинал сақловчиларнинг иштирок этиши имконияти таъминланади», – дейилади хабарда.
2024 йилда ЎзРВБнинг режалари қуйидагилардан иборат:
- биржа инфратузилмасини ривожлантириш;
- хорижий инвесторларни жалб қилиш учун шароитларни янада такомиллаштириш;
- суғурта компаниялари, пенсия жамғармалари ва бошқа йирик корпоратив юридик шахслар орқали ДҚҚ бозорининг иштирокчилари сонини ошириш;
- жозибадор молиявий инструментларни жорий қилиш орқали савдо инструментлар қаторини янада кенгайтириш.
Улашиш:
Шарҳлар