,

Бишкекдаги ИЭСда юз берган аварияда террорчилик ёки қўпорувчилик ҳаракати белгилари йўқлиги маълум қилинди

Кыргызстан ТЭЦ авария теракт инцидент

Қирғизистон Бош прокуратураси Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида юз берган аварияда террорчилик ёки қўпорувчилик ҳаракати белгилари йўқлигини маълум қилди. Муассаса маълумотларига кўра, авария сабаблари “мансабдор шахслар томонидан ўз хизмат вазифаларининг тегишлича бажарилмагани ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани”дан иборат.

Воқеа юзасидан учта модда бўйича жиноят иши қўзғатилган, суриштирув олиб бориш эса Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига юклатилган.

Бишкекдаги ИЭСда 2 февралга ўтар кечаси авария юз берди. Қозонлардан бири портлаб кетган ва ёнғин бошланган. Беш нафар ишчи жабрланган, уларнинг икки нафари жонлантириш бўлимида.

Бишкекнинг деярли бутун жанубий қисми — 2493 та кўп қаватли уй иссиқликсиз қолиб кетди, у ерда ҳаво ҳарорати айни пайтда -4 даража.

Энергетика вазирлиги иссиқлик таъминотини икки-уч кунда, ФВВ эса беш-етти кунда қайта тиклашга ваъда берди. ИEС ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Кейинроқ фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев ИЭСда авария содир бўлишига қўпорувчилик ҳаракати сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.